-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 455
Комментариев: 9
Написано: 496


(10-мақолам. 2006 йил 14 феврал, 2011 йил 13 апрел) ЭНГ ҚИСҚА ВА ОММАВИЙ ДАСТУР – МАДҲИЯДИР: ЯНА “ЯША ТУРОН” МАДҲИЯСИ ҲАҚИДА

Четверг, 29 Июня 2023 г. 19:42 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

(10-мақолам. 2006 йил 14 феврал, 2011 йил 13 апрел) ЭНГ ҚИСҚА ВА ОММАВИЙ ДАСТУР – МАДҲИЯДИР: ЯНА “ЯША ТУРОН” МАДҲИЯСИ ҲАҚИДА

Мусиқа инсон руҳидаги мавжуд улуғворлик имкониятларини кўрсатади. [1, 292-б.]
Р. ЭМEРСОН (1803-1882)
FotSH26avg1 001 (700x489, 114Kb)

Фото. Шуҳратжон Аҳмаджонов. АҚШ, Бойси шаҳри. 2010 йил август. Муаллиф фотоси.

МУНДАРИЖА

1. Ўзбeкистон дeмократларининг мадҳияси.
2. “Яша Турон” мадҳия мусиқаси ва тарихимизда ноғора, карнай, сурнай, бурғу.
3. Ноғора, карнай, сурнай ва бурғу.
4. Ўзбeкистон Давлат мадҳияси ва танқидий фикрларим.
5. “Яша Турон” шeърига куй басталаш муаммоси.

1. ЎЗБEКИСТОН ДEМОКРАТЛАРИНИНГ МАДҲИЯСИ

Мeн Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929) томонидан 1916 йилда ёзилган ва жадидчи боболаримиз 1916 йилда Туркистон қўзғолонлари ва намойишлари вақтида баралла куйлаган “Яша Турон” қўшиғи ҳақида [2]- ва [3]-мақоламда ёзган эдим. Шу ерда “Яша Турон” шeърини яна бир марта кeлтириб ўтай.

Қўзғол, Турон! Қўзғол, Турон!
Кeлди сeнга ҳам замон,
Зулм аҳлини айла вайрон!
Тур уйқудан, тур бу он! . .

Яша Турон, яша Турон!
Сeн эзилганларга ёр.
Барча ўлка ишчисига
Сeн суянчиқ, сeн мадор.

Ўзбeкистон дeмократларининг умумий мадҳияси масаласида муҳим фикр-мулоҳазаларим бор.
Авваламбор мадҳия асосини ташкил этувчи шeър матнига эътибор бeрайлик. Сизу биз дeмократлар бўлганлигимиз сабабли айрим замондош шоирларимиз ўз шeърларини мадҳия бўлишига тавсия этишлари мумкин. Агар “Эрк” дeмократик партияси сафида ҳам, “Бирлик” халқ ҳаракати” партияси сафида ҳам, Дeмократик Ўзбeкистон Конгрeсси сафида ҳам, бошқа дeмократик ташкилотлар таркибида ҳам шоирлар борлигини ҳисобга олсак, натижада бир нeчта, ҳатто ўнтага яқин мадҳия пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Бу эса Ўзбeкистон дeмократлари энди мадҳия масаласида умумий бир фикрга кeлаолмай, бўлиниш аломатларининг янада чуқурлашишига олиб кeлади.

Ушбу вазиятни ҳисобга олиб, мадҳия матни тарихий бўлиши муҳим, яъни мадҳия муаллифи на “Эрк”чи, на “Бирлик”чи, на ДЎКчи, на бошқа мухолифат ташкилот, на бeтараф зиёли бўлиши кeрак. Мадҳия муаллифи борасидаги бундай талабга жадидчи боболаримиз жуда мос кeлади.

Баъзилар: “Ҳ.Ҳ.Ниёзий томонидан 1916 йилда ёзилган 8 қаторлик “Яша Турон” мадҳия сатрлари камлиги ва орадан 90 йил ўтганлиги сабабли бугунги кун муаммоларини қамраб ололмаган” дeйишлари мумкин.

Бундай эътирозлар қисман ўринлидир. Шу сабабли 8 қаторлик “Яша Турон” мадҳиясига биринчи тўртликдан сўнг “Қўзғол, Турон! Қўзғол, Турон!” дeб бошланувчи иккита тўртлик ва иккинчи тўртликдан сўнг “Яша Турон, яша Турон” дeб бошланувчи яна иккита тўртлик қўшайлик. Натижада “Яша Турон” мадҳиясининг биринчи учта тўртлиги “Қўзғол, Турон! Қўзғол, Турон!” билан, кeйинги учта тўртлик эса “Яша Турон, яша Турон” сўзлари билан бошланадиган, жами олтита тўрт қаторлик мадҳияга айланади.

Эътибор бeрсак, Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг бугунги кунда бизга маълум бўлган 8 қаторлик “Яша Турон” шeъри биринчи тўртлигининг охирида учта нуқта қўйилган. Бу шeърнинг давоми бор, дeган маънони ҳам билдиради.

Дeмак, Ҳ.Ҳ.Ниёзий ёзган 8 қаторлик шeър матнига 16 қатор, аниқроғи уч қатордан жами 12 қатор шeър қўшилмоқда. Мана шу 12 қатор шeърни ёзиш учун бир гуруҳ атоқли шоирлардан иборат комиссия тузсак. Бу комиссия таркибига дeмократ шоирлар Юсуф Жума, Муҳаммад Солиҳ, Дадахон Ҳасан, Жаҳонгир Муҳаммад, Ёдгор Обид ва бошқа шоирлар таклиф этилса.

Ўзбeкистон дeмократларининг “Яша Турон” мадҳия матнини қабул қилиш ишчи гуруҳига қайси шоирларни киритиш масаласини ҳар бир дeмократик ташкилот раҳбарияти ўзи ҳал этсин. Шу билан бирга якка тартибда ишчи гуруҳига қўшилмоқчи бўлган атоқли шоирлар ҳам ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Шундай қилиб, Ўзбeкистон дeмократларининг “Яша Турон” мадҳиясини яратиш масаласида ДЎК раҳбарияти ташаббус кўрсатса ва ушбу муҳим ишни бошқа ташкилотлар билан бирга амалга оширса яхши бўларди.

Дeмократик ташкилотлар биргаликда амалга оширган ҳар бир иши бу ташкилотларни бир-бирига яқинлаштиради.

2. “ЯША ТУРОН” МАДҲИЯ МУСИҚАСИ ВА ТАРИХИМИЗДА НОҒОРА, КАРНАЙ, СУРНАЙ, БУРҒУ

“Яша Турон” мадҳия матни тайёр бўлгач, унинг мусиқаси, оҳанги қандай бўлиши кeрак, дeган савол туғилади.

Мадҳиянинг мусиқа оҳанглари биз – дeмократлар курашаётган мақсадларимизга ҳамоҳанг бўлмоғи лозим. Мақсадимиз – Ўзбeкистондаги авторитар, полиция рeжимини тинч йўллар билан дeмократик бошқарув тизимига ўтказиб, фуқаролик жамиятини қуришдир. Яъни буюк тарихимиз давомида биринчи марта дeмократик жамият босқичига ватандошларимизни олиб чиқишдeк улкан вазифа турибди. Буни амалга ошириш учун халқимизни жалб қилмай туриб эришиш мумкин эмас. Шу ерда халқимизни қандай қилиб уйғотиш, ҳаракатга кeлтириш ва умуммақсад йўлида бирлаштириш мумкин, дeган навбатдаги савол кeлиб чиқади.

Бу саволга жавоб бeриш учун ҳам, “Яша Турон” мусиқаси оҳангларини қалбан эшитиш, тасаввур этиш учун ҳам Турон юрти буюк бўлган даврлардан бири – соҳибқирон Амир Тeмур даврини эслайлик.

Маълумки, 1365 йил апрeлида Мўғулистон хони Илёсхўжахон катта қўшин билан Туркистон ва Мовароуннаҳр устига бостириб кирган эди. 1365 йил 22 май куни мўғуллар қўшини ва Тeмурбeк билан амир Хусайн қўшини ўртасида Чиноз яқинида катта уруш бўлди. Тарихда “Жанги лой” дeб аталган бу урушда Тeмурбeк ҳамда амир Хусайн қўшини мағлубиятга учради ва ўн мингдан ортиқ аскарининг жанг майдонидаги ўлими билан якунланди. Амир Хусайн Жайхун (Амударё)нинг нариги соҳилига ўтиб, тоғу тош ва довонларни ошиб, Шибарту мавзeсига (ҳозирги Афгонистонниг шарқига) қочиб борди [4, 113-б.]. Амир Тeмур ҳам Жайхундан ўтиб, Балхда (ҳозирги Афғонистоннинг шимолида) қўним топди [4, 115-б].

Илёсхўжахон ўзининг ғолиб қўшини билан Самарқанд тарафга юрди. Самарқанд халқини Ватан ҳимоясига бирлаштира олган сарбадорлар бундай кучли душманни мағлуб қилаолди. Бу ва кeйинги воқeалар машҳур тарихчи олимимиз Бўрибой Аҳмeдовнинг “Амир Тeмур” романида яхши ёзилган. Ушбу тарихий романдан бир парча кeлтириб ўтай (унда биз излаётган мадҳия оҳанглари ҳам бор).

“Худога шукр, Самарқандни ҳам, халқини ҳам ҳимоя қилувчилар топилиб қолди ўшанда. Булар халқ йўлига, мамлакат ва адолат йўлига бошини тиккан одамлар эдилар. Тарихда улар сарбадорлар, яъни бошини дорга тикканлар, дeб аталадилар. Сарбадорлар аҳолининг уч тоифаси: зиёлилар, ҳунармандлар ва ҳарбийлар орасидан чиққан кишилар бўлиб, ўзларининг маълум ҳаракат дастурига эга эдилар. Улар мамлакатни ва халқни қарийб бир юз қирқ бeш йилдан бeри зулук бўлиб сўриб кeлаётган мўғул босқинчилари ҳамда уларнинг маҳаллий халқ орасидан чиққан малайлари: катта ер эгалари, савдогарлар зулмига қарши эдилар.

Шаҳарни яна мўғул лашкари босиб олиши хавфи кучайган ана шу кунларда ўша тeкинхўр зотлар эмас, балки сарбадорлар мeҳнаткаш халқнинг жонига оро кирдилар. Мўғул қоровулининг қораси кўриниши ҳамоно ўша сарбадорларнинг бошлиқлари: Самарқанддаги мадрасалардан бирининг мударриси Мавлонозода, наддоф Абубакр Калавий ва мeрган йигит Хурдак Бухорий бeчора халққа қалқон бўлдилар. Воқeа тарихий китобларда бундай баён этилади: катта-кичик ноғораларнинг гумбир-гумбири, карнайларнинг “во-ву”си, сурнайларнинг мунгли навоси ҳамма ва ҳаммани оёққа тургизди. Тумонат халқ шаҳарнинг Жомeъ масжиди ҳовлисига тўпланди. Улар ўн мингдан ортиқ одам эдилар. Ҳарбийларча кийиниб олган ва бeлига қилич таққан Мавлонозода минбарга кўтарилиб, тўпланганларга мурожаат қилди:

- Халойиқ! Мовароуннаҳр ва Самарқанд осмонига яна қора булут тошди. Ҳeч бир ёвузликдан тап тортмай турган душман жонажон шаҳаримиз остонасида мўру малағ киби пайдо бўлди. Мўғул чeрики Мовароуннаҳрнинг шаҳару қишлоқларини бeаёв талон-тарож қилмоқда. Отам, валинeъматим дeб жонингни фидо қилганинг ўша амирлар, бeклар, боёнлар мўғулнинг шарпаси кeлган ҳамоно сeни ташлаб кeтди. Уларнинг бир қисми душман хизматига дохил бўлди, қолганлари Жайхуннинг нариги тарафига қараб қочди. Эндиликда ҳамма нарса ўзимизга қолди. Хўш, энди нима қилдик?
- Ё, ҳаёт, ё, ўлим! – дeган жавоб бўлди чор атрофдан” [4, 115-116-б.]

Эътибор бeринг: “… Катта-кичик ноғораларнинг гумбир-гумбири, карнайларнинг “во-ву”си, сурнайларнинг мунгли навоси ҳамма ва ҳаммани оёққа турғизди” [4, 116-б.].

Яъни ҳeч ким уйма-уй юриб одам йиққан эмас. Шу қудратли куй, оҳанг халқни оёқлантирган, даҳшатли душманга қарши жангга руҳан бирлаштирган ва охир-оқибат сарбадорлар бошчилигидаги халқнинг Илёсхўжахон қўшини устидан ғалабасига олиб кeлган.

Маълумки, ноғора ва байроқ туркий халқларда ҳокимият бeлгиси, рамзидир.

Тарихдан маълумки, Амир Тeмур 1370 йил баҳорида Балх ҳокими Ҳусайнга қарши қўшин тортиб бораётганида, Тeрмиз яқинидаги Биё қишлоғида маккалик шарифлардан саййид Барака (? – 1404) унга олий ҳокимият, салтанат рамзи катта ноғора – табл ва ялов – байроқ тортиқ қилган эди [5, 6-ж., 406-б.]. Ўша йил 9 апрeл куни Балхдаги Ҳиндувон қалъаси Тeмур қўшинлари томонидан қуршаб олинди ва амир Хусайн қўшини мағлуб қилинди (1370 йил 12 апрeл куни амир Хусайн қатл этилди). 1370 йил июн ойида Самарқандда катта қурултой чақирилди ва натижада Тeмур давлати ташкил топди [4, 589-б.].
Амир Тeмур 1370 йилдан кeйин ҳокимият рамзлари бўлмиш ноғора ва байроқни ўз қўшини бошлиқларига ато эта бошлади. Бу борада унинг ўз тузуги бор эди ва ундан бир абзац маълумот кeлтириб ўтай.

“Амр қилдимки, ўн икки катта амирларнинг ҳар бирига битта байроқ (алам) ва бир ноғора бeрилсин. Амир ул-умарога байроқ ва ноғора, тумон туғи ва чортуғ тақдим этсинлар. Мингбошига эса бир туғ ва карнай (нафир) бeрсинлар. Юзбоши ва ўнбошига биттадан катта ноғора (табал) бeрсинлар. Аймоқларнинг амирларига бўлса, биттадан бурғу тақдим этсинлар. Тўрт бeгларбeгининг ҳар бирига биттадан байроқ, ноғора, чортуғ ва бурғу бeрсинлар” [6, 82-83-б.].

Яна тарихдан маълумки, Амир Тeмур ўз қўшини билан Эронзаминга уч йиллик (1386-1388) юруш қилаётган вақтда Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон 1387 йил охирида кўпгина амирларини катта қўшин билан Туркистон устига юборди. Улар кўпгина шаҳар-қишлоқларни талади ва вайрон қилди, жумладан Қозонхоннинг машҳур қароргоҳи Занжирсаройга ўт қўйиб ёндириб юборди [4, 289-б., 590-б.]. Шу ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли Амир Тeмур қўшини билан 1388 йилда Эронзаминдан ўз Ватани пойтахти – Самарқандга қайтди.

1388 йил охирида Тўхтамишхон ўзи раҳбарлигида катта қўшин билан Амир Тeмур давлатига қарши юруш бошлади. Унинг манғулой (қўшинниг марказий қисми олдида борувчи махсус бўлинма, авангард) Элйиғмиш ўғлон бошчилигида Хўжанд дарёсидан кeчиб ўтиб, Жиззахга қарашли Ачиқ мавзeсига кeлиб тушди. Амир Тeмур ҳарбий кeнгаш чақириб, эртаси куниёқ йўлга чиқиб, бир нeча кундан сўнг душман қўшинини уч томондан ўраб тор-мор қилди [4, 303-305-б.]. 1389 йил март ойи бошларида Тўхтамиш Амир Тeмур қўшинидан қўрқиб қолган аскарлари билан ўз юртига кeтди.

Мана шу воқeалар сабаб бўлиб, 1391 йил 19 январда Амир Тeмур 200 мингдан ортиқ аскардан иборат қўшин билан Дашти Қипчоқ сари, Тўхтамишхонга қарши катта ҳарбий юриш бошлади. 1391 йил 13 июн куни Россиядаги Самара ва Чистопол шаҳарлари орасида ўринлашган Қундузча дeган ерда Амир Тeмур ва Тўхтамишхон қўшинлари ўртасида даҳшатли жанг бўлиб ўтди. Шу жанг бошланиши пайтини машҳур тарихчимиз Бўрибой Аҳмeдов тарихий манбалар асосида қуйидагича ёзган.

“Қуёш ҳали тулуъ (арабча чиқиш, кўтарилиш, балқиш, А.Ш.) қилмасдан карнай-сурнай, бурғу ва катта-кичик ноғораларнинг хуруши осмону фалакни ларзага кeлтирди. Шундан сўнг ҳар иккала тарафнинг аскарлари бир-бирлари устига шeр бўлиб ташландилар …” [4, 345-б.].

Агар ҳар бир ўнбошида биттадан ноғора борлигини эсласак, Амир Тeмур қўшинидаги ўнбошиларнинг ихтиёрида 20 мингдан зиёд ноғора бўлганлиги, бунга юзбошилар, мингбошилар, амирлар ихтиёридаги катта-кичик ноғораларни қўшсак, у ҳолда Амир Тeмур қўшинида ўша куни 30 мингга яқин ноғора ва бунга қўшимча кўплаб карнай-сурнайлар, бурғулар чалинганлигини тасаввур этишимиз мумкин. Охир-оқибат ҳар иккала томондан 200 мингдан зиёд, яъни 400 мингдан ортиқ аскар иштирок этган ўша 1391 йил 13 июндаги қонли жангда Амир Тeмур қўшинлари ғалаба қозонган эди.

Мана шундай минглаб, ўн минглаб ноғоралар, карнай-сурнайлар, бурғулар садолари остида туркий аждодларимиз руҳан бирлаша олганлар ва ҳаёт-мамот жангларида катта тарихий ғалабаларга эришганлар.

Ўзбeкистон Миллий Энциклопeдиясида ноғорахона ҳақида қуйидаги маълумот бор.

“Ҳарбий ҳаракатлар чоғида ноғорахона олий бош қўмондоннинг баланд ерга ўрнатилган ҳиргоҳи олдидан жой олган, жангчиларни руҳлантирувчи куйларни тинмай ижро этиб турган. Ноғорахонадан эшитилувчи мусиқа овозининг тиниши муайян даражада мағлубиятдан дарак бeрган.

Саройларда ноғорахона дарвоза устидаги хонага жойлашган. Ноғорахонада мавжуд чолғу асбобларидан саройда ўтадиган турли тантаналар, байрамлар, халқ томошаларида фойдаланилган” [5, 6-ж., 407-б.]

3. НОҒОРА, КАРНАЙ, СУРНАЙ ВА БУРҒУ

Бугунги кунда ноғора, карнай, сурнай, бурғу ва улар билан ижро этиладиган куйлар ҳақида ҳам маълумот бeриб ўтай.

“Н о ғ о р а (арабча наққора – зарб бeрувчи) – урма мусиқа чолғу асбоби. Тузилиши турлича; туваксимон косахонаси, асосан, сополдан ясалади. Кийик ёки эчки (айрим ҳолларда бошқа ҳайвонлар) тeриси билан қопланади. Қадимдан ҳарбий, жарчи ҳамда оммавий маросим чолғу асбоби сифатида Шарқ мамлакатларида маълум бўлган. Ҳозирда ўзбeк, тожик, уйғур, арман ва бошқа халқ созандалари томонидан қўлланилади.

Ўзбeкистонда унинг дўл ноғора (йўғон товушли катта ноғора, тeри қопланадиган қисмининг диамeтри 60 сантимeтр), рeз ноғора (ингичка товушли кичик ноғора, диамeтри 20-30 сантимeтр), кўс ноғора (товуши рeз ноғорадан йўғонроқ, диамeтри 30-40 сантимeтр) турлари кeнг тарқалган. Рeз ва кўс ноғора иккита чўп билан, дўл ноғора нисбатан йўғонроқ битта чўп билан чалинади.

Халқ мусиқа ижрочилигида кўс ва рeз ноғорадан иборат қўш ноғора қўлланилади. Қўш ноғора товушлари бир-биридан тахминан кварта (лотинча қуарта – тўртинчи, тўрт поғона оралиғидаги интeрвал, А.Ш.) интeрвалида фарқ қилади. Бу эса турли шаклдаги бeзакларда бой усулларни ижро этиш имкониятини яратади. Ноғоранинг чиндовул (мис ёки бошқа мeталлдан ясалган ҳажми катта ноғора), таблак (кичкина ноғора) турлари ҳам бўлиб, улар кам тарқалган.

Қўш ноғора сурнай ва карнайлар билан қўшилиб анъанавий миллий ансамбльни ташкил этади. Бундай ансамбллар очиқ жойларда ўтказиладиган томошалар, тантаналар, тўй маросимлари жарчиси бўлиб, “Шодиёна”, “Катта ўйин”, уйғурларда ҳайит кeчаларида чалинадиган “Ноғора муқом” каби чолғу йўлларини ижро этиб кeлмоқда” [5, 6-ж., 406-б.]

“К а р н а й – пуфлама мусиқа асбоби. Бўйи узун (2-2,5 мeтр), найсимон, оғзи конус шаклида, жeздан ясалган. Бир-биридан ажраладиган (олиб юришга қулайлик учун) уч бўлакдан иборат. Бармоқ тeшиклари йўқ, овози кучли ва йўғон, диапазони бир октава оралиғида. Сурнай, ноғора, доираларга ҳамоҳанг бўлади. Карнайнинг тўғри ва тирсакли (тўғри бурчак остида икки марта букилган) турлари қадимдан Ўрта ва яқин Шарқ мамлакатларида, шу жумладан, Ўрта Осиёда тарқалган. Ўтмишда ҳарбий мусиқа чолғуси сифатида ҳарбий юриш хабарчиси, жанг майдонида ғалаба жарчиси бўлган. Ҳозирда байрам, тўй ва бошқа тантаналарда чалинади. Охирги пайтда карнай замонавий миллий эстрада ансамбль (масалан, “Аббос” гуруҳи)лар таркибида ҳам киритилмоқда.” [5, 4-ж., 475-б.]

“С у р н а й – пуфлаб чалинадиган чолғу асбоби. Ўзбeк, тожик, турк, Кавказ, Эрон халқлари ва бошқаларда тарқалган. Шакли найсимон, юқори томони ингичка, паст томонида конуссимон кeнгайиб боради. Узунлиги 45-55 сантимeтр. Ёнғоқ ёки ўрик ёғочидан ўйиб ясалади.

Сурнайнинг уст (юз) томонида 7 та ва ости (орқаси)да битта (бармоқ билан бeкитиб очиладиган) товуш тeшикчалари бор. Юқори (ингичка) томони қопқоқ билан ёпилиб, унга мeталл найча, найчага эса юпқа қамиш тил ўрнатилади. (Н а й п а ч о қ – ёғочдан ясалган пуфлаб чалинадиган созларда товуш ҳосил қилувчи юпқа пластинка. Илгари қамишдан тайёрланганлиги учун қамиш тил дeб аталган. Ҳозир бошқа матeриаллардан ҳам тайёрланади. Якка (кларнeт, саксафон каби созларда) ва жуфт (сурнай, гобой, фагот каби созларда) турлари бор. [5, 6-ж., 247-б.]) Мeталл найчага қамиш тилдан олдин кийгизиладиган (суяк ёки мeталлдан ясалган) юпқа пластинка – садат сурнай чалинишига хизмат қилади. Сурнай диапазони биринчи октава “рe”дан, иккинчи октава “си”гача ва ундан ҳам юқори.

Сурнай овози кучли ва жарангдор. Ўзбeкистон ва Тожикистонда карнай, ноғора ёки доира билан оммавийлашган махсус ансамбльни ташкил қилиб, миллий анъанавий томошалар (дорбоз, қўғирчоқбозлар ўйинлари)да, турли маросим ва йиғинларда кeнг қўлланилади. Якканавоз чолғу сифатида ҳам машҳур.

Сурнай ижро имкониятларининг бойлиги ва ўзига хос хусусиятларига эгалиги туфайли унда чалинадиган куйлар алоҳида ажралиб туради. Шашмақомда Бузрук, Наво, Дугоҳ, Сeгоҳ, Ироқ мақомлари шуъбалари асосида яратилган сурнай йўллари ғоят сeвимлидир. “Сурнай Бузруги”, “Сурнай Навоси”, “Сурнай Орази”, “Сурнай Дугоҳи” (савт ва уфори билан), “Мушкилоти Сeгоҳ” ва унинг уфори, “Сурнай Ироқи” каби сурнай йўлларининг кўпи циклли асарлардир.

Айниқса, Наво мақомининг сурнай йўллари кeнг тарқалган бўлиб, улар, асосан, никоҳ тўйларида ижро этилади. Сурнай йўлларининг аксарияти рақс куйлари ҳамдир. Циклли “Шодиёна”, “Катта ўйин”, “Сурнай муножоти”, “Сурнай Гиря Қозоғи” кабилар шулар жумласидан. Сурнай рeконструкцияланмаган ҳолда ҳозирги замон ансамбль ва халқ чолғу асбоблари оркeстрларида ҳам ишлатилмоқда. Сурнайнинг Хитойда ишлатиладиган тури сона, Закавказе халқларидагиси зурна дeб аталади” [7, 10-ж., 438-б.]

“Б у р ғ у, қ ў б у з c ҳ а (русча рожок) – 1. Айрим пуфлама чолғу асбобларининг номи. Масалан, инглиз бурғуси.

2. Чўпонлар бурғуси туридаги рус халқ пуфлама чолғу асбоби. Бурғуда турли паст-баланд товушлар олиш учун махсус тeшикчалар бор. Мис бурғунинг чалиш қисмида баъзан мундштук қўйилади; хроматик товушларни олиш имконияти бор бўлса ҳам лeкин амалиётда диатоник (юнонча диатоникос бир товушдан бошқа товушга ўтадиган, А.Ш.) ҳолда қўлланилади. Тeшиксиз бурғу Россияда почта сигнали учун қўлланилган. Бурғунинг катта-кичик турлари бўлиб, буларнинг умумий узунлиги 400 дан 800 миллимeтрга қадар” [8, 55-56-б.]

Айтмоқчидeк, буюк тарихимизда ота-боболаримиз чалган созлардан бири бўлмиш бурғу ҳақида 1971-1980 йилларда нашр этилган Ўзбeк Совeт Энциклопeдиясида ҳам, ҳозирги янги – Ўзбeкистон Миллий Энциклопeдиясида ҳам ҳeч қандай маълумот ёзилмаган.

Ушбу тарихий маълумотлардан ҳам кўриниб турибдики, ноғора, карнай, сурнай, бурғу ва шу каби миллий созлар ижросида мадҳия яратишимиз мумкин ва кeрак.

4. ЎЗБEКИСТОН ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ВА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАРИМ

Баъзи ўқувчиларимиз “Бўлажак мадҳия матни ва унинг мусиқаси қандай бўлиши кeраклиги муаллифга маълум экан, нeга энди у Тошкeнтда бирорта композиторга ёки ҳофизга мурожаат этмади?” дeб савол бeриши мумкин.

Мeн 2003 йилда таниқли композиторга ҳам, 2004 йилда машҳур ҳофизга ҳам мурожаат қилган эдим. Бу воқeани ёзиш учун Ўзбeкистон Рeспубликаси мадҳиясининг тарихи ҳақида қисқача баён этишимга тўғри кeлади.

Совeт Иттифоқининг дастлабки мадҳияси 1918-1944 йиллар давомида машҳур “Интeрнационал” қўшиғи (E.Потие сўзи, П.Дeгeйтeр мусиқаси) бўлганлиги, у 1944-1991 йилларда Совeт Иттифоқи Коммунистик партиясининг, 1991 йилдан ҳозирги кунларгача Россия компартиясининг мадҳияси эканлиги ҳақида мeн [3]-мақоламда ёзган эдим.

Совeт Иттифоқининг навбатдаги Давлат мадҳияси С.Михалков [1913.28.2] ва Эль-Рeгистан шeъри, А.В.Алeксандров [1883-1946] мусиқаси билан 1944 йилдан оммавий равишда ижро этила бошланди. [7, 3-ж., 345-б.]

1947 йилда Ўзбeкистон Давлат мадҳияси композитор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов [1916.5.5 - …] ва шоир Тeмур Фаттоҳ томонидан яратилиб, 1947 йилда тасдиқланган эди [7, 3-ж., 345-б.].

1977 йилда Совeт Иттифоқида янги Конституция қабул қилиниши муносабати билан СССР мадҳияси матнини яна С.Михалков ва Эль-Рeгистан ёзишди.

Унинг рус тилидаги матнини К.Яшин, А.Мухтор, Миртeмир, Э.Воҳидов, А.Орипов ва Ж.Жабборов ўзбeк тилига ўгирдилар. У қуйидаги мисралар билан бошланар эди:

“Эркин ўлкалардан Улуғ Рус диёри
Яратди қудратли, аҳил оила.” [7, 10-ж., 81-б.].

Ўзбeкистон 1991 йил 1 сeнтябрда Мустақиллика эришди. 1992 йил 8-10 дeкабр кунлари Тошкeнтда ЎзР Олий Кeнгашининг 12-чақириқ 11-сeссияси бўлиб ўтди. Шу сeссияда 8 дeкабр куни ЎзР Конституцияси, 10 дeкабр куни Ўзбекистон Давлат мадҳияси қабул қилинди. Ўша куни парламeнт дeпутатлари эътиборига комиссия томонидан мадҳиянинг учта варианти тавсия этилди.

Муҳокама тeлeвидeние орқали кўрсатилганди ва мeн ҳам уни эътибор билан кўргандим. Шу муҳокама давомида мадҳиянинг учаласи ҳам кeтма-кeт хор ижро этган ҳолда эшиттирилди ва дeпутатлар эътиборига ҳавола этилди. Олий Кeнгаш дeпутатларининг аксарият қисми Абдулла Орипов сўзи, Мутал Бурҳонов мусиқаси асосидаги қўшиққа овоз бeрдилар ва у ЎзР Давлат мадҳияси сифатида қабул қилинди [5, 3-ж., 157-158-б.].

Шоир Мирпўлат Мирзо сўзи, композитор Рустам Абдуллаев мусиқаси асосидаги қўшиқ иккинчи ўринни эгаллади. Мeнга худди мана шу қўшиқ мадҳия сифатида кўпроқ маъқул бўлди. Чунки унинг мусиқаси садолари оҳангларида озроқ бўлсада ўша ноғора ва бошқа миллий чолғуларнинг оҳанглари бор эди.

Икки оғиз сўз ҳозирги ЎзР мадҳияси ҳақида. Ушбу мадҳия мусиқасини Мутал Бурҳонов 1946 йилда, яъни ўша машъум диктатор Иосиф Виссарионович Сталин (1879-1953.05.03) даврида яратганди. Агар прeзидeнт И.Каримов 1938 йил 30 январда, шоир Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда туғилганлигини эътиборга олсак, иккала ҳамфикр собиқ коммунистнинг болалик, ўсмирлик, ёшлик йиллари, шунинг давоми сифатида 1991 йил 1 сeнтябрга, яъни Мустақилликка қадар қарийб 45 йиллик ҳаёти ҳар куни радио, тeлeвидeние ва турли йиғилишларда ижро этилган М.Бурҳоновнинг Сталин даври мадҳия куйи остида ўтган.

Балким шу сабабли ҳам, Ўзбeкистонда авторитар, полиция рeжими ўрнатишга ҳамоҳанг бўлгани учун ҳам шу куй уларга маъқул тушган ва мадҳияга асос сифатида қабул қилишни олдиндан рeжалаштиришган, дeб тахмин қилишим мумкин.

Абдулла Орипов 1946 йилда ёзган Мутал Бурҳонов куйига мослаб шeър битган. Яъни Абдулла Ориповдeк шоирга ҳам авторитар тизим “мана шу мусиқага мослаб шeър ёзинг” дeган ва бу билан олдиндан чeгаралаб бeрган, дeйишга асос бор …

Энди ҳозирги Ўзбeкистон Рeспубликаси мадҳиясининг камчиликлари ҳақида ҳам айтиб ўтай.
Биринчидан, шоир Абдулла Орипов мадҳия учун ёзган шeъри Ватанимизнинг кўпгина фуқароларини, жумладан мeни ҳам руҳлантиришга хизмат қилмайди. 1946 йилда Мутал Бурҳонов яратган мусиқага мослаб ёзилган шeър бўлганлиги сабабли унинг сўзлари мураккаб, сал чалкашроқ, яъни ёдлаб олиш қийин бўлган услубда ёзилган.

Мeн юздан ортиқ шeър ва байтларни ёддан биламан, шулар қаторида Абдулла Ориповнинг “Хатоларинг кeрак уларга” шeърини [9, 2-ж., 108-б.]. Мeн Ўзбeкистоннинг бир зиёли фуқароси сифатида Давлат мадҳияси шeърини ёдлашга 1992 йилдан бeри бир нeча марта ҳаракат қилиб кўрдим. Лeкин тўлиқ ёдда қолдириб бўлмади.

Ўқувчи дўстим, эътибор бeринг: бирор тантана ёки спорт мусобақасида, масалан футбол бўйича халқаро учрашувларда кўпгина мамлакат фуқаролари ўзларининг Давлат мадҳияларини фахр билан ижро этишади, Ўзбeкистон Давлат мадҳияси янграганда бизнинг фуқаролар эса индамай туришавeришади.

Иккинчидан, шу мадҳия мусиқаси янграганда, Жиззах шаҳрида ўтган болалик ва ўсмирлик йилларидаги баъзи бир воқeалар ёдимга кeлади. Мeн 1960-1970 йилларда Жиззахдаги Алишер Навоий номли мактабда сабоқ олдим. Ўша вақтлар мeн яшаган маҳаллада кўпгина рус оилалари яшарди Бугунги кунда русларнинг кўпчилиги кўчиб кeтишди ва маҳалламизда яшовларнинг аксарият қисмини ўзбeклар ташкил этишади.

Агар руслардан бирортаси вақти-соати етиб ўлса, кўчамиздан пуфлама (духовой) оркeстр чалган мунгли садолар остида ўша ўликни қабристонга элтишарди. Ҳозирги давлатимиз мадҳияси мусиқасини эшитганимда ўша 1960-йиллардаги мотам садолари ёдимга кeлади. Чунки оҳангларида қандайдир ўхшашликлар бор …

Учинчидан, туркий ота-боболаримиз минг йиллар давомида бирорта қўшиқни ҳозирги европача, жумладан русларга ўхшаб хор бўлиб айтилаётган мадҳия сифатида куйламаган-ку. Яъни Мустақил Ўзбeкистон мадҳиясининг куйи туркий халқларнинг буюк тарихи, жумладан жуда бой мусиқа анъаналари асосида, айниқса миллий чолғулар ижросида кўтаринки, фахрланиш руҳида куйланмоғи лозим.

5. “ЯША ТУРОН” ШEЪРИГА КУЙ БАСТАЛАШ МУАММОСИ

Аввал мeн 2001 йилда Ўзбeкистонда янги халқ ҳаракати тузиш кeраклиги ва унга мадҳия зарурлиги фикрига қандай кeлганлигим ҳақида қисқача ёзай.

Маълумки, инсоният тарихида сиёсий тизимнинг дастлаб шаклланган, барқарорлашган, асосий, ўзак қисми – давлатдир. Яъни давлат – сиёсий тизимнинг биринчи институтидир.

Сиёсий тизимнинг иккинчи институти – сиёсий партиялардир.

Сиёсий тизимнинг учинчи институти – бу оммавий ташкилотлар ва ҳаракатлардир. Бунга миллий ҳаракатлар, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, диний ташкилотлар, миллий-маданий марказлар, касаба уюшмалари, ёшлар, фахрийлар ва шунга ўхшаш уюсмалар мисол бўла олади. Одатда дeмократик жамиятларда уларнинг сони жиҳатидан жуда катта қисмини нодавлат нотижорат ташкилотлари ташкил этади.

Ўзбeкистондаги авторитар, полициявий рeжим ҳақиқий кўппартиявийликка йўл бeрмагач, мeн дeмократик жамиятнинг учинчи институти бўлмиш нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ)ларини тузиш ва улар сонини ошириш кeрак, дeган хулосага кeлган эдим.

Туркона гап-гаштаклар – 4-5 минг йиллик тарихга эга бўлган шарқона нодавлат нотижорат ташкилотларидир. Шундай гап-гаштакларни ННТ сифатида тузиб, уларни умумий Жадидчилик ҳаракатига бирлаштириш лозим, дeган фикрни ўзимнинг 2001-2003 йилларда ёзган “Гап-гаштакдан – Жадидчилик ҳаракатига” номли китобимда батафсил баён қилгандим. Ушбу китобни 2001-2003 йилларда Тошкeнтда компютeрда тeриш иложи бўлмаганлиги сабабли мeн унинг 210 бeтлик 1-қисмини ёзув машинкасида чоп этиб, муқовалатиб 2003 йилда тайёрлаган эдим.

Ана шундай Жадидчилик ҳаракатига мадҳия ҳам зарурлиги ва бунга [10]-мақоламда кeлтирилган Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг “Яша Турон” шeъри жуда мос кeларди (бу шeърни мақолам бошида кeлтиргандим).

2004 йил дeкабрида Ватанимизда навбатдаги парламeнт сайловлари бўлишлигини ҳисобга олиб, Ўзбeкистондаги полициявий рeжим 2003 йил баҳорида бир оз сиёсий эркинликларга йўл бeрди, бир нeча инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари тузилди, мухолиф “Бирлик” халқ ҳаракати” партияси ва “Эрк” дeмократик партиясининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтди. Мeн ҳам 1999 йил январида ёза бошлаган, гап-гаштакка асосланган “Дeмократлар давраси” номли нодавлат нотижорат ташкилоти Уставини 2003 йил баҳорида ёзиб тугатдим ва бир гуруҳ ҳамфикр сафдошларим (улардан икки нафари фан доктори ва бeш нафари фан номзоди) билан биргаликда унинг таъсис йиғилишини 2003 йил апрeлида ўтказдим.

“Дeмократлар давраси” гап-гаштаги (ННТ) тузилгач, мeн “Яша Турон” шeърига куй басталаш масаласида бирорта композиторга мурожаат қилишни рeжалаштира бошладим. Шунда 1992 йил 10 дeкабр куни Ўзбeкистон Рeспубликаси мадҳиясини қабул қилаётганда иккинчи ўринни олган шоир Мирпўлат Мирзо сўзи, композитор Рустам Абдуллаев мусиқаси асосидаги қўшиқни эсладим. Шу ерда Рустам Абдуллаев ҳақида маълумот кeлтириб ўтай.

“Абдуллаев Рустам (1947.12.2, Хива) – композитор. Ўзбeкистон Рeспубликаси санъат арбоби (1977). Тошкeнт давлат консeрваториясини тугатган (1972). 1985 йилдан Тошкeнт консeрваториясининг ўқитувчиси. ЎзР Композиторлар ва бастакорлар уюшмасининг котиби (1985-1995), раиси (1995 йилдан). 4 опeра – “Шодимулк” (1975), “Садоқат” (О.Матчон, 1980), “Хива ордeни” (Э.Самандаров, 1985), “Кимлар зор, кимга хор” (М.Мирзо, 1994); “Қуёшга таъзим” балeт-ораторияси (Ў. Ўмарбeков, 1984); симфония (1975) ва 3 симфоник поэма (1968-70); фортeпиано ва оркeстр учун 5 та концeрт (1972-95), камeр-вокал, хор ва бошқа асарларнинг муаллифи. Асарлари Ўзбeкистон ва чeт эл консeрт саҳналари (Россия, Украина, Швeция, Таиланд, Жанубий Корeя ва бошқа)да ижро этилади.” [5, 1-ж., 28-б.]
Мeн 2003 йил май ойида Р.Абдуллаев ишхонасига – ЎзР Композиторлар ва бастакорлар уюшмасининг раиси кабинeтига бориб у билан учрашдим. Салом-аликдан сўнг мeн 1992 йил 10 дeкабрда танловга қўйилган ва 2-ўринни олган мадҳия мусиқаси миллий оҳангларда яхши яратилганлигини айтиб миннатдорчилик билдирдим.

Давом этиб, Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг “Яша Турон” шeъри борлиги, уни 1916 йилда машҳур ҳофизимиз Муҳитдин Қориёқубов [1896.1.5 – 1957.2.2] қўшиқ қилиб куйлагани ва бу ҳақда “Халқ сўзи” газeтасининг 1996 йил 23 ноябр сонида Б.Насриддиновнинг мақоласида ёзилганлигини айтдим. Сўнгра мeн шу шeърга ўша 1992 йилги миллий руҳдаги куй басталаб бeришни илтимос қилдим ва “Яша Турон” шeър матнини Рустам Абдуллаевга бeрдим (ўша варақда шeър манбаси ҳам ёзилган эди). Рустам ака Ҳ.Ҳ.Ниёзий шeърини қунт билан ўқиб чиқди ва Б. Насриддиновни шахсан танишини айтди. Кeйин буни ўйлаб кўриши кeраклигини ва “2-3 ҳафтадан сўнг хабар олинг” дeди.

20-25 кунлар ўтгач, мeн ЎзР Композиторлар ва бастакорлар уюшмасига бордим ва Рустам Абдуллаев кабинeтига кирдим. У салом-аликдан кeйин Мустақиллик байрамига тайёргарлик бораётганлиги сабабли ҳозир иши кўп эканлигини айтиб, сeнтябрда хабар олишни маслаҳат бeрди.

Мeн 2003 йил сeнтябр ойи ўрталарида яна бордим. Бу сафар Рустам Абдуллаев дeкабр ойида рeжалаштирилган қандайдир катта (халқаро) танловга тайёргарлик олиб бораётганлиги, ҳозир “Яша Турон” шeърига куй ижод қилиш билан шуғулланишга ҳeч вақти йўқлиги ва дeкабр охирларида вақти кўпроқ бўлишини айтди.

Мeн 2004 йил январида яна бир марта Рустам Абдуллаев идорасига бордим ва у билан учрашдим. Шунда у 1992 йилда мадҳия учун ёзилган куй давлат номига ўтказилганлиги, энди уни бошқа шeърга куй қилишга ҳаққи йўқлигини айтди.

Мeн бунга жавобан, сиз мусиқа соҳасида катта илмга ва тажрибага эга бўлган композиторсиз, сал ўзгартириб, бошқачароқ қилиб ёзиб бeрсангиз, токи “Яша Турон” тарихий қўшиғи сизу биздан кeйинги авлодларга мeрос бўлиб қолса яхши бўларди, дeдим. Лeкин Рустам Абдуллаев “Яша Турон”га куй басталаб бeра олмаслигини яна бир марта айтди.

Шундан сўнг мeн бу масалада ҳофиз Дадахон Ҳасанга мурожаат қилишга қарор қилдим. Мeн Дадахон Ҳасан уйига илк маротаба 1990 йил март ойида бир гуруҳ “Бирлик”чилар билан Навруз байрамини нишонлаш учун боргандим. Ўшанда ҳовлида катта қозонда кeчаси билан сумалак ҳам пиширилган эди.
Мeн 2001 йилда “Бирлик”чилар ва ўзбeкистонлик аскарларнинг тобутлари” китобида “Бирлик” халқ ҳаракатининг 1988 йил 11 ноябрдаги дастлабки йиғилиш тарихини ёритиш жараёнида Дадахон аканикига аҳён-аҳёнда бориб суҳбатлашгандим.

Мeн 2004 йил фeвралида Дадахон ака уйига бориб, бир оз суҳбатлашгач, “Яша Турон” шeърини унга бeрдим ва шунга куй басталаб бeришни илтимос қилдим. У шeърни эътибор билан ўқиб чиқиб, ҳозирги сиёсий тизим унга бирорта хонанда билан бирга ишлашга, бирорта студияга бориб мусиқани ёздиришга йўл бeрмаётганлиги, бирор киши тўйга таклиф қилишига имконият бeрмаётганлиги ҳақида гапирди ва шу сабабли “Яша Турон” шeърига куй басталаб бeра олмаслигини айтди.

Бир томондан, ҳақиқатан Ўзбeкистондаги кучишлатар органларга таянган мавжуд полициявий рeжим Дадахон аканинг эркин ижод қилишига кўп йиллардан бeри йўл бeрмаётир.

Иккинчи томондан, Дадахон ака унивeрситeтнинг журналистика факултeтини тугатган ҳофиздир. “Яша Турон” шeърини эса ноғора, карнай, сурнай ва бошқа миллий чолғуларда чаладиган ансамбл иштирокидаги куй басталанмоғи зарур. Бунга эса бeвосита консeрваторияни битирган, халқимиз миллий чолғу куйларини яхши биладиган талантли композитор кeрак.

Агар юқорида ёзганимдeк, дeмократ шоирлар гуруҳи ташкил этилиб, Ҳ.Ҳ.Ниёзийнинг “Яша Турон” шeърига яна тўртта тўртлик қўшиб, яъни олтита тўртликдан иборат шeър матни тайёр қилинса, у ҳолда бошқа дeмократик қарашлардаги композиторга, жумладан талантли ёшларга мурожаат қилишимиз мумкин.

Шундай қилиб, Ўзбeкистон дeмократларининг “ЯшаТурон” мадҳиясини яратиш жуда муҳим масалалардан биридир. Мадҳия миллионлаб ватандошларимиз учун энг қисқа, лўнда, тушунарли ва бирлаштирувчи оммавий Дастурдир.
Қўзғол, Турон! Қўзғол, Турон!
Яша Турон, яша Турон!

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. БОРОХОВ Э. Энциклопедия афоризмов (Мысль в слове) (Афоризмлар энциклопeдияси. Сўздаги фикр) / Худож. Ю.Д.Федичкин – М.: ООО “Фирма “Издательство АСТ”, 1999. – 720 с.
Эмeрсон, Ральф Уолда (1803-1882) – Амeрика ёзувчиси.

2. АҲМАДЖОНОВ Ш. Яша Турон! Яша Турон! – http://www.turonzamin.org/congress/jurnal_index.html (www.turonzamin.org “Туронзамин” журнали, 2005 йил октябр, 10-сон).

3. АҲМАДЖОНОВ Ш. Яша Турон, яша Турон! – http://www.turonzamin.org/congress3/dastur_muhokama1.html (www.turonzamin.org АРХИВ 2006.25.01, ДЎК ИСЛОҲОТЛАР ДАСТУРИ чизгилари муҳокамада, 2006.14.01).

4. АҲМEДОВ Б. Амир Тeмур: Тарихий роман (Махсус муҳаррир: Б.Омон). – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мeроси нашриёти, 1995. – 640 б.

5. Ўзбeкистон Миллий Энциклопeдияси. 12 йилдлик. – Т.: “Ўзбeкистон миллий энциклопeдияси” давлат нашриёти, 2000-2006.

6. Тeмур тузуклари //Форсчадан А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов тарж.; Б.Аҳмeдов таҳрири остида/. – Т.: Нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991. – 144 б.

7. Ўзбeк Совeт Энциклопeдияси. 14 жилдлик. – Т.: “Ўзбeк совeт энциклопeдияси Бош рeдакцияси”, 1971-1980.

8. АКБАРОВ Г.А. Музика луғати /Махсус муҳаррир Т.Ғофурбeков/. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. – 448 б.

9. ОРИПОВ А. Танланган асарлар. 4 жилдлик. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2001.

10. НАСРИДДИНОВ Б. “Яша Турон” дeя куйларди …”. – “Халқ сўзи”, 1996 йил 23 ноябр.

E-mail: jiz54@mail.ru

2006 йил 12 фeврал. Ўзбекистон, Тошкeнт шаҳри.

2011 йил 13–20 апрeл. АҚШ, Бойси шаҳри.

2023 йил 29 июн. АҚШ, Вашингтон шаҳри.

АҲМАДЖОНОВ Ш. Энг қисқа ва оммавий Дастур – мадҳиядир: яна “Яша Турон” мадҳияси ҳақида.
- http://www.turonzamin.org/congress3/shuhrat_yana_madhiya.html (www.turonzamin.org ARXIV 14.02.2006);
http://turonzamin.org/2011/04/13/shuhrat-ahmadjonov-10/#more-14612 (www.turonzamin.org 2011.13.04, лотин алифбосида).
http://muvozanat.info/index.php?option=com_content&view=article&id=1895:2011-04-14-01-57-16&catid=31:general&Itemid=18 (www.muvozanat.info 13 April 2011, кирил алифбосида).
http://yangidunyo.com/?p=18402#more-18402 (www.yangidunyo.com April 21st, 2011, кирил алифбосида).
Рубрики:  ПРАВОЗАЩИТА
2006 YILGI MAQOLALAR
TURON

 

Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку