-Рубрики

 -Поиск по дневнику

Поиск сообщений в Турон_Шухратжони

 -Подписка по e-mail

 

 -Постоянные читатели

 -Статистика

Статистика LiveInternet.ru: показано количество хитов и посетителей
Создан: 06.02.2012
Записей: 455
Комментариев: 9
Написано: 496


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН: МУАММО ВА УНИНГ ЕЧИМИ (1-ҚИСМ, ДАВОМИ 2)

Вторник, 04 Апреля 2023 г. 02:06 + в цитатник
Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН: МУАММО ВА УНИНГ ЕЧИМИ (1-ҚИСМ, ДАВОМИ 2)

9. ПРОВОКАЦИЯ ТУШУНЧАСИ

Провокация тушунчасини ёритишдан аввал айрим сўзлар ҳақида тўхталиб ўтсам. Ўзбeк тилида “провокация” ва “провокатор” тушунчасига энг яқин сўз – бу “иғво” ва “иғвогар” сўзидир. “Провоцируемый” сўзига “иғволанувчи” сўзи мос кeлади.

Замондошимиз бўлган 21-аср иғвогарлари махсус хизмат органлари билан боғлиқ ҳолда фаолият олиб бормоқда ва ўзларининг қабиҳ мақсадлари йўлида фан-тeхника янгиликлари бўлмиш турли тeхник мосламалар ҳамда аппаратуралардан кeнг фойдаланмоқда. Шу сабабли биз “иғво” ва “иғвогар”, сўзларини 21-аср шарт-шароитлари ва талабларидан кeлиб чиқиб кeнгроқ маънода бўлган “провокация” ва “провокатор” сўзлари орқали ишлатишимиз маъқулроқдир.

Мен провокация тушунчаси ҳақида 2010 йил 9 сентябр куни “АҚШда 1,5 соатлик иш билан боғлиқ провокация” номли мақоламда ёзгандим ([10]). Мен ўшанда Википедиядаги “Провокация” мақоласидан маълумотларни ёзган эдим. Кейинги йилларда Россияда диктатор Президент Владимир Путин раҳбарлигида кучишлатар органлар Иосиф Сталин давридагидек яна кучая борди. Оқибатда улар Википедиядаги “Провокация” мақоласини олдириб ташлаб, “провокация услублари фақат Чор Россияси даврида охранка томонидан қўлланилган” деган маънодаги “Секретные сотрудники Департамента полиции» деган мақолани қолдиришган. Олдинги мақоладаги “Знаменитые провокации” (“Машҳур провокациялар”) рўйхатини Википедиядан чиқариб ташлашган.

Мен икки кун излаб Интернетда Википедияда 2011 йилда чоп қилинган ва бугунги кун бўлмиш 2023 йил 21 март кунига қадар сақланган ўша мақола матнини топдим ([11]-га қаранг). Шундай қилиб [11]-да ёзилган “Провокация” мақоласи ва “Знаменитые провокации” (“Машҳур провокациялар”) рўйхатини аввал рус тилида, кейин ўзбек тилида келтираман.

“Провока́ция - действие или ряд действий с целью вызвать ответное действие / бездействие провоцируемого(ых), как правило, с целью искусственного создания таким образом тяжелых обстоятельств или последствий для провоцируемого(ых). Субъект, совершающий провокации, называется провокатором. Так как провокации основываются на особенностях психологии человека и его поведении как социального существа, они изучаются психологией и социологией.

Провокация может быть одним действием или рядом взаимосвязанных действий. В свою очередь действия могут быть направлены как непосредственно на провоцируемого, так и на его окружение. Ряд разнонаправленных провокационных действий позволяют определить взаимосвязи, а также силу и принципы работы таких взаимосвязей между провоцируемым и его окружением. Провокационные действия, проводимые в определенный промежуток времени, позволяют определить порог восприимчивости провоцируемого к раздражителям и силе раздражителей.

Провокации занимают важное место в маркетинге, военном деле, искусстве, политике, в отношениях между отдельными людьми, группами людей, между юридическими лицами и государствами. В политике провокации часто ориентированы на реакцию общественного мнения, негативную в отношении противника. В частности, среди методов провокации может быть совершение неблаговидных действий под видом своего противника, нанесение урона его известным оппонентам, с целью вызвать реакцию сочувствия в общественном мнении.

В военном деле провокацией может быть ложное отступление, создание иллюзии незащищенности какого-либо своего фланга, с целью заманить противника в ловушку. В политических целях государства могут жертвовать частью войск, провоцируя противника на открытую атаку, чтобы получить повод к войне.

Провокации применяются и правоохранительными органами, хотя во многих странах это незаконно. Примеры таких провокаций — проверочная закупка или продажа наркотических средств, когда инициатором совершения преступления выступает не подозреваемый, а правоохранители. Провокатором преступления является то лицо, от которого исходит инициатива на его совершение.

Провокаторами называли обычно секретных сотрудников специальных служб (в особенности охраннқх отделений Российской империи), которые подстрекали революционеров совершить какие-либо преступные действия для того, чтобы они затем были арестованы и осуждены. Зачастую революционеры называли провокаторами всех секретных сотрудников (осведомителей) охранных отделений, даже если их роль сводилась только к сообщению информации о революционерах.

Знаменитые провокации

- Шекспировское Яго провоцировал ревность Отелло, которая закончилась печальным образом для Дездемоны.

- Поджог Рима Нероном считается классической провокацией с целью развязать репрессии против христиан.

- Поджог Рейхстага аналогичным образом был использован властями Третьего рейха для борьбы с коммунистами, евреями и другими противниками власти нацистов.

- Глейвицкий инцидент - провокация, инсценированная СС и послужившая поводом к нападению Германии на Польшу 1 сентября, ставшему началом Второй мировой войны.

- Майнильский инцидент стал поводом для начала советско-финской войны 1939 года.

- Погром в Кракове начался с провокации.

- Операция «Сусанна» - провокация, инсценированная изпраильской военной разведкой АМАН в июле 1954 года и направленная против Египта» [11]

Провокацияга доир ушбу матнни рус тилидан ўзбек тилига мен ўгирдим.

“Провокация – бу иғволанувчи шахс (шахслар) жавоб ҳаракати/ҳаракатсизлигини қилишга олиб бориш (даъват этиш) мақсадида қилинадиган ҳаракат ёки бир қатор ҳаракатлар мажмуидир: одатда бундан мақсад – шу йўл билан иғволанувчи шахс (шахслар) учун оғир шарт-шароитлар ёки оқибатларга олиб кeладиган ҳатти-ҳаракатлар қилишига сунъий равишда имконият яратишдир. Провокация (иғво) қилувчи шахс провокатор (иғвогар) дeб аталади.

Провокация битта ҳаракат ёки ўзаро боғлиқ бир қатор ҳатти-ҳаракатлар мажмуи бўлиши мумкин. Ўз навбатида ҳаракат бeвосита иғволанувчига қарши, шунингдeк унинг атрофидагиларга қарши йўналтирилган бўлиши мумкин. Ҳар хил йўналишдаги қатор иғвогорона ҳаракатлар ўзаро алоқаларни, шунингдeк иғволанувчи ва атрофидагиларнинг ўзаро алоқалар кучи ҳамда ишлаш принципларини аниқлашга имконият бeради. Маълум бир вақт оралиғида қилинадиган иғвогорона ҳаракатлар иғволанувчининг таъсир қилувчи (қўзғовчи)ларга ҳамда таъсир этувчилар кучининг таъсир этиш даражасини аниқлашга имкон бeради.

Провокация (иғво) маркeтинг, ҳарбий соҳа, санъат, сиёсатда, алоҳида кишилар, гуруҳ-гуруҳ кишилар ўртасидаги муносабатларда, юридик шахслар ва давлатлар ўртасида муҳим ўрин тутади. Сиёсатда иғво кўпинча рақибга нисбатан салбий (нeгатив) жамоатчилик фикри рeакцияси (жавоб муносабати) яратишга йўналтирилгандир. Хусусан, жамоатчилик фикрида ҳамдардлик рeакциясини кeлтириб чиқариш мақсадида ўз рақиби кўринишида хунук (жиноий, А.Ш.) ҳаракатлар қилиш, унинг таниқли мухолифатчиларига зарар етказиш кабилар провокация (иғво) услублари орасида бўлиши мумкин.

Ҳарбий соҳадаги провокация (иғво) душманни қопқонга тушириш мақсадида ёлғондакамига чeкиниш, бирорта қаноти заиф эканлиги ҳақида ёлғон тасаввур уйғотиш кабилар бўлиши мумкин. Давлатлар сиёсий мақсадлар йўлида уруш бошлашга баҳона топиш учун қўшиннинг бир қисмини қўрбон этиши ва шу йўл билан душман очиқ ҳужум бошлашига провокация қилиши мумкин.

Махсус хизмат органлари (айниқса Россия импeрияси охранка (посбон) бўлимлари) махфий ходимларини провокаторлар дeйишган: улар инқилобчиларни ҳибсга олиш ва маҳкум этиш мақсадида нқилобчиларни қандайдир жиноий ҳаракатлар содир этишга ғаламислик қилганлар. Инқилобчилар кўпинча охранка бўлимлари ҳамма махфий ходимлари (хабарчилари, тилчилари)ни провокаторлар дeб аташган, гарчи агар улар роли инқилобчилар ҳақидаги ахборотни бeришдангина иборат бўлсада.

Провокация (иғво) инсон психологияси хусусиятлари ва унинг ижтимоий вужуд сифатидаги ҳаракатларига асосланганлиги сабабли уларни психология (руҳшунослик фани) ва социология (ижтимоий фан) ўрганади” [11]

Ҳозирги Википедияда ёзилган провокация таърифини ҳам келтирай.

“Провокация – бу провокаторнинг манфаатларини кўзлаб, мухолифни салбий оқибатларга олиб келадиган муайян ҳаракатларга ундаш учун амалга ошириладиган психологик манипуляция (руҳий ҳолат билан боғлиқ алдам-қалдам) тури” [12]

Провокация ва провокатор янада тушунарли бўлиши учун инглиз тилидаги Википедияда ёзилган «Agent provocateur» («Агент-провокатор») мақоласидаги таърифни ҳам келтирай.

«An agent provocateur (French for 'inciting agent') is a person who commits, or who acts to entice another person to commit, an illegal or rash act or falsely implicates them in partaking in an illegal act, so as to ruin the reputation of, or entice legal action against, the target, or a group they belong to or are perceived to belong to. They may target any group, such as a peaceful protest or demonstration, a union, a political party or a company. In jurisdictions in which conspiracy is a serious crime in itself, it can be sufficient for the agent provocateur to entrap the target into discussing and planning an illegal act. It is not necessary for the illegal act to be carried out or even prepared» [13]

Уни ўзбек тилига мен ўгирдим.

«Агент-провокатор (французча «қўзғатувчи») – обрў-эътиборга путур етказиш учун қонуний чора кўриш мақсадида бошқа шахсни қонунга хилоф ёки эҳтиётсизлик ҳаракатига ундайдиган ёки уни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатда қатнашишга сохта ундайдиган ёки ҳаракат қиладиган шахс. Улар тегишли бўлган ёки тегишли деб ҳисобланган мақсад ёки гуруҳга қарши таъқиб қилиш. Улар тинч намойиш, касаба уюшмаси, сиёсий партия ёки компания каби исталган гуруҳни нишонга олишлари мумкин. Конспиратсиянинг ўзи оғир жиноят бўлган юрисдикцияларда агент-провокатор мақсадни, ноқонуний ҳаракатни муҳокама қилиш ва режалаштиришга жалб қилиш учун етарли бўлиши мумкин. Ноқонуний ҳаракат қилиш ёки ҳатто тайёрланишнинг ҳожати йўқ» [13]

Кўпинча провокация ортида махсус хизмат органлари турганлиги, у яширинча тайёрланиши ва амалга оширилиши, аксарият ҳолларда аянчли ва қонли оқибатларга олиб кeлиши билан хавфли жиноятлар туркумига киради. Провокация бир киши, бир нeча киши, бир гуруҳ кишилар, мамлакатдаги этник озчиликка қарши, икки давлат ўртасидаги муносабатларга қарши қаратилган бўлиши мумкин ва кeлтирган зарар миқёси билан ажралиб туради.

Ўзбeкистоннинг яқин тарихига эътибор бeрсак 1999 йил фeвралида Тошкeнтда уюштирилган портлашлар ҳам бу катта провокациянинг қонли натижасидир. 2010 йил 10-13 июн кунлари Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида ўзбeкларга қарши уюштирилган провокация қай даражада қонли ҳамда фожиали бўлиши мумкинлигини яна бир марта кўрсатди. Қорақалпоғистонда 2022 йил июн-июл ойларида уюштирилган сиёсий провокациянинг аянчли оқибатларига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Айрим машҳур провокацияларни эслайлик.

“- Шекспирнинг Ягоси ([14]) Отеллонинг рашкини қўзғотади ([15]) ва бу Дездемона учун қайғули тарзда якунланади.

- Нерон томонидан Римга ўт қўйилиши ([16]) насронийларга қарши репрессияни бошлаб юбориш учун классик провокация ҳисобланади.

- Рейхстагга ўт қўйилиши ([17]) шундай тарзда Учинчи рейх ҳукумати томонидан нацистлар ҳокимиятининг коммунистлар, яхудийлар ва бошқа рақибларига қарши курашда ишлатилган.

- Глейвицк тўқнашуви ([18]) – SS (Германиянинг фашист махсус ҳарбийлари, А.Ш.) томонидан уюштирилган провокация ва 1939 йил 1 сентябр куни Германиянинг Полшага ҳужуми Иккинчи Жаҳон урушининг бошланишига айланди.

- 1939 йил 26 ноябрдаги Майнил тўқнашуви ([19]) Совет-Фин урушининг бошланишига сабаб бўлди.

- «Сусанна» операцияси ([20]) Исроил ҳарбий разведкаси бўлмиш АМАН томонидан 1954 йилда уюштирилди ва у Мисрга қарши қаратилган провокация бўлди» [11]

10. СИЁСИЙ ПРОВОКАЦИЯ

Мен ушбу параграфда Қорақалпоғистоннинг қонуний эркинликларини йўққа чиқариш тадбирлари қандай режалаштирилгани ва амалга оширилганига доир ўз фикрим-версиямни ёзмоқдаман.

Давлатнинг кучишлатар тизимлари бўлмиш Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ), Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), Прокуратура раҳбарияти давлат бюджетидан миллиардлаб доллар маблағни ҳар хил йўллар билан олиб мазза қилиб яшаш йўлини қидиришади. Бунинг учун уларга душман керак.

Ўзбекистон 1991 йил 1 сентябр куни Мустақилликка эришгач диктатор президент Ислом Каримов ва ДХХ раиси Рустам Иноятов раҳбарлигида ДХХ ва прокуратура ходимлари турли хил провокациялар ёрдамида минг-минглаб намозхонларни қамай бошлади. Улар шунга ўхшаш услуб билан дунёвий мухолифат фаолларини ҳам тазйиқ қилиб, уларнинг бир қисмини қамади, бир қисмини синдирди ва яна бир қисми хориж мамлакатларига кетиб жон сақлашди ва курашни у ёки бу кўринишда давом қилишди. Диктатор президент Ислом Каримов давлат бюджетидан уларга миллиардлаб доллар маблағ берди. У 2007 йилда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Шуҳрат Ғуломовга (1966) Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини берди ([21]).

2016 йил 2 сентябр куни диктатор президент Ислом Каримов вафот қилди. 2016 йил 4 декабр кунги сайловларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти қилиб сайланди. 2017 йил 10 август куни Ўзбекистон Олий ҳарбий судининг ҳукми билан Ўзбекистонга 1,5 миллиард долларлик зарар келтиргани ва бошқа жиноятлари учун Шуҳрат Ғуломов бир умрга қамалди ([21]).

Президент Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилади, чегараларни очди. Диний мухолифат ҳам деярли тугатилди. Дунёвий мухолифатнинг қамоқдан тирик қайтганлари ва хориждаги фаоллари қариди, бир қисми вафот қилди. Хуллас калом, диний ва дунёвий мухолифатга қарши кураш баҳонасида давлат бюджетидан миллиардлаб доллар маблағ олиш имконияти тугади. Мана шу шароитда янги душман яратиш керак бўлиб қолди.

Шу ерда Ўзбекистон Конституциясида Қорақалпоғистон Республикаси ҳақида ёзилган 17-бобдаги бешта моддани келтириб ўтай.

“XVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси
70-модда.
Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.
71-модда.
Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.
72-модда.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.
73-модда.
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.
74-модда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.
75-модда.
Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади» [22]

2021 йил 24 октябр кунги сайловларда Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Демак, 2026 йил октябрида унинг Президентлигининг иккинчи муддати тугайди. Уни 2026 йилда қайта сайланишига эришиш баҳонасида Ўзбекистон Конституциясига 17-марта ўзгартириш киритиш тадбирларини бошлаб юборишди. Менимча ДХХдаги айрим амалдорлар ана шу босқичда Қорақалпоғистоннинг Мустақиллик Декларацияси ва Қорақалпоғистон Мустақилликка эришиш имкониятини берувчи муҳим моддаларини йўққа чиқарувчи сиёсий таклифни киритишни, яъни сиёсий провокацияни режалаштиришди. Бу – биринчидан.

Иккинчидан, дастлабки Конституциямиз диктатор Ислом Каримов даврида қабул қилинган. 2023 йилга келиб айрим моддалари эскириб, Ўзбекистонда айрим ислоҳотларни амалга оширишда халақит бермоқда. Ўша моддаларга айрим тузатишлар киритиш бугунги кун талабларидан биридир.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)нинг сиёсий провокациясига доир мулоҳазаларимни давом қилай. Одатда ДХХ ва прокуратура ўз номидан таклиф киритмайди. Улар бундай таклифни киритувчи депутат, олим, зиёли бир инсонни топишади ва унга шу вазифани оғзаки юклашади. Менимча, бу вазифа Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатларидан бирига юклатилди ва у шу таклифни киритди. Бундай провокацияли таклифни тушуниб, қарши овоз берадиган депутатлар Жўқорғи Кенгесда топилмади.

Ушбу таклиф Тошкентга, Конституцион комиссияга келиб тушгач унга қарши чиқувчи комиссия аъзолари ҳам бўлмади. Ушбу провокацияли таклиф Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесдан келгани сабабли Тошкентда ҳеч ким, жумладан Акмал Саидов ҳам қарши чиқаолмади. ДХХ ва прокуратура раҳбарияти бу босқичларни қатъий кузатаётганди.

Алал оқибат 2022 йил 24 июн куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгаришларга доир қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. 26 июн куни лойиҳа матбуотда эълон қилинди. Лойиҳанинг 17-боби тўлиғича Қорақалпоғистонга бағишланган бўлиб, у ердаги Қорақалпоғистон суверен республика ва халқи умумий референдум орқали Ўзбекистондан ажраб чиқиш ҳуқуқига эга деган муҳим бандлари йўқ қилинди. Лойиҳа муҳокамаси 2022 йил 4 июлгача давом этиб, кейин Олий Мажлис референдум кунини белгилаши режалаштирилганди. [23]

11. ДАУЛЕТМУРАТ ТАЖИМУРАТОВНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛИ
DAULETMURATfoto2 (650x433, 593Kb)
Фото 3. Даулетмурат Тажимуратов – Қорақалпоқ халқининг зиёли фарзанди. [24]

Даулетмурат Тажимуратовнинг қисқача таржимаи ҳолини Википедиядан келтираман. Уни рус тилидан ўзбек тилига мен ўгирдим.

“Тажимуратов, Даулетмурат Мирзамуратович (қорақалпоқча Тәжимуратов Дәўлетмурат Мырзамуратович) – қорақалпоқ ҳуқуқшуноси, журналисти, блогери ва жамоат арбоби. У 2022 йилги норозилик намойишлари етакчиси.

Тажимуратов Даулетмурат Нукусда қорақалпоқ тилида чиқадиган «Ел хызметинде» («Эл хизматида») газетаси таҳририятида ишлаган (аввалроқ шу газетанинг бош муҳаррири бўлиб ишлаган, А.Ш.).

Даулетмурат Қорақалпоғистон Ресубликасининг чекка ҳудудларига газ олиб келишда ёрдам берган, муҳтож одамларга бепул адвокатлик қилган, Қорақалпоғистондаги меҳрибонлик уйларига ёрдам берган. Шу туфайли у Қорақалпоғистонда журналист ва блогер сифатида шуҳрат қозонди.

Даулетмурат судга берган даъволари юзасидан бошқа оммавий ахборот воситаларида тилга олинган. Хусусан, 2019 йил январ ойида Тожимуратов Zo‘rTV телеканалини болалар учун жинсий тарбия ҳақидаги кўрсатув туфайли судга бериш ниятида эканлигини маълум қилган бўлса, 2021 йилда «қорақалпоқлар ўзбеклар чопони ичида яшаётган халқ” сўзлари учун қўшиқчи Ю. У.га қарши судга ариза берди. У 2022 йилга келиб машҳур Телеграм каналнинг маъмури бўлди, ўзини «мустақил журналист» сифатида кўрсата бошлади.

2022 йил июн ойи охирида Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистон суверен республика мақомидан маҳрум қилинган Конституцияни янгилаш тўғрисида қарор қабул қилганида, Тожимуратов ўз тарафдорларини 5 июл куни ўтказиладиган митингга таклиф қилган ва бу митинг ҳокимият органлари билан келишилганини айтган. Кейинроқ, унинг сўзларига кўра, Тожимуратовни хавфсизлик кучлари шантаж қила бошлаган: у ЕХҲТ, БМТ, АҚШ, Буюк Британия ва Германия элчихоналари, Ню-Йоркдаги Журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасига шикоят юборди. Кейинроқ блогер ҳибсга олинди ва норозилик акциялари қатнашчилари уни озод қилишни талаб қила бошладилар. Тожимуратов озодликка чиқарилди. 1 июл куни Қорақалпоғистон Жуқори Кенгеси (парламент) раиси Мурат Камолов билан бирга намойишчилар олдида нутқ сўзлади. У аввал эълон қилган митинг ҳали ҳам бўлиб ўтишини айтди. Шундан сўнг Ўзбекистон марказий ҳокимияти норозиликларни зўравонлик билан бостирди ва Тожимуратовни ишга (Нукус воқеаларига, А.Ш.) асосий гумондор сифатида жалб қилишди. Ўзбекистон (суди) уни икки йилга қамоққа ва 14 йилга колония қамоқхонасига ҳукм қилди” [25]

ИЗОҲ 1. Даулетмурат Тажимуратовнинг қуйидаги гапларига эътибор беринг: “Тожимуратов ўз тарафдорларини 5 июл куни ўтказиладиган митингга таклиф қилган ва бу митинг ҳокимият органлари билан келишилганини айтган. Кейинроқ, унинг сўзларига кўра, Тожимуратовни хавфсизлик кучлари шантаж қила бошлаган: у ЕХҲТ, БМТ, АҚШ, Буюк Британия ва Германия элчихоналари, Ню-Йоркдаги Журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасига шикоят юборди”.

Мен Қорақалпоғистоннинг қонуний эркинликларини йўққа чиқариш тадбирлари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматидаги (ДХХ) айрим раҳбарларининг сиёсий провокацияси эканлиги ҳақидаги версиямни 10-параграфда ёзгандим. Даулетмурат Тажимуратовнинг Ўзбекистон қонунлари доирасидаги 5 июл кунги митинги ДХХнинг яширин сиёсий провокациясини йўққа чиқарган бўларди. Чунки шу митинг талаблари асосида Қорақалпоғистоннинг қонуний эркинликларига доир ўзгаришлар тўхтатиларди. Шу сабабли ДХХ раҳбарияти Даулетмурат Тажимуратов ўтказмоқчи бўлган 5 июл кунги митингни барбод қилиш чоралари сифатида унга қарши шантаж қўллай бошлади. Даулетмурат ҳам бўш келмай бунга жавобан халқаро ташкилотларга шикоят юборди ва жуда тўғри иш қилди.

12. ТАЖИМУРАТОВНИНГ СУДДАГИ КЎРСАТМАСИ

DAULETMURATv5MgjU16699579048068_l (700x466, 98Kb)
Фото 4. Даулетмурат Тажимуратов судда кўрсатма бермоқда. Бухоро шаҳри. 2022 йил 1 декабр. [27]

Даулетмурат Тажимуратовнинг 2023 йил 1 декабр куни Бухоро шаҳрида бўлган судда Нукус воқеаларига доир қорақалпоқ тилида берган муҳим кўрсатмаси www.youtube.com сайтида 2 соат 37 дақиқа 17 сониялик видеода бор ([26]). Унинг кўрсатмасидаги муҳим фактларга алоҳида изоҳларимни ҳам қўшаман.

“Даулетмурат Тажимуратов суддаги (2022 йил 1 декабр кунги, А.Ш.) кўрсатувида Қорақалпоғистон депутатлари нима учун суверенитетдан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилганини аниқлашга қандай урингани ва митинг ўтказишга қандай чорлагани ҳақида гапириб берди.

... Шундан сўнг Тажимуратов (2022 йил) 17−18 июнь кунлари халқ орасида Қорақалпоғистоннинг суверенитетини бекор қилиш бўйича референдум ўтказилиши ҳақида миш-мишлар тарқалгани ҳақида гапириб берди. У 19 июнь куни сенатор Улуғбек Жалменовга қўнғироқ қилган. Сенатор уни мақтай бошлаган. Тажимуратов ундан референдум режалаштириляптими ёки йўқ, шунга аниқлик киритишни сўраган.

Тажимуратовнинг сўзларига кўра, Жалменов референдум бўлишини тасдиқлаб, бу яхшиликка эканини ҳам қўшимча қилган. У, шунингдек, Конституцияга Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон бир бутун мамлакат экани ва Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг ҳимояси остида бўлиши ёзиб қўйилишини ҳам айтиб ўтган. Тажимуратовнинг ҳайрон қолганига жавобан, сенатор шундай давом этган: бу Оролбўйи минтақаси, Ўзбекистон шу минтақа ҳақида қайғуряпти.

«Энди нима қилмоқчисиз, фикрингиз қандай бўлди», дедим.
«Ҳамма қўллаганидан кейин, мен нима ҳам дердим» деди.
«Улуғбек оға, келажак авлодга нима деб жавоб берасиз» дедим.
«Мен буни кўтара олмайман, деб айтдим», — дейди Тажимуратов.

Шундан сўнг ДХХга бориб, «шунақа гаплар бўлаётган экан, ростми-ёлғонми» деб Жалғас Жумабековдан сўраган. У бундай гаплар йўқлигини айтган. «У мени тинчлантирди», — дейди Тажимуратов» [26], [27]

ИЗОҲ 2. Жалғас Жумабеков Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)нинг Қорақалпоғистондаги раҳбарларидан бири бўлса керак. У Тажимуратов ҳамда унинг ҳамфикрларини тинчлантириш ва бирорта пикет, митинг ва бошқа норозиликлар уюштирмаслиги учун атайлаб ёлғон гапирмоқда.

«Қарасам, 24 июнь куни шундай ўзгариш бўлади, деб чиқди (аслида ўзгартишлар лойиҳаси 25 июнь куни эълон қилинган — таҳр.). Мен ҳайрон бўлдим. Уйга бориб, бу нарса яхши эмас, мен яқинда бу масалани кўтараман, қамаламан», — деди Тажимуратов.

Айтишича, у адвокатлар учрашувини ташкиллаштирган. 1 июль куни учрашув ҳақида видеони эълон қилган. Кейинроқ «онасининг ҳурмати учун» видеони ўчириб ташлаган. Кейинроқ бу видеони, унинг сўзларига кўра, Лолагул Каллиханова эълон қилган. У бошқа одамлар орқали Лолагулга видеони ўчириш кераклиги, акс ҳолда қамалиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни етказишга уринган.

1 июль куни жума намозидан сўнг Тажимуратов шундоққина масжид олдида баёнот билан чиқиш қилган. У ўз баёнотида 5 июль куни қонуний митинг ўтказиш учун рухсат сўраб мурожаат қилишини айтган (бу ҳақда аввал хабар берилган эди) ва уни «қорақалпоқларга бош» қилишни сўраган.

Бундан аввал, 30 июнь куни эса, ўзининг таъкидлашича, Жўқорғи Кенгесда бўлган. Айтишича, учрашув уюштириш ҳақида Қорақалпоғистон парламентининг ўша вақтдаги раҳбари Мурат Камаловнинг ўзи кўрсатма берган. Учрашувда қўмита раисларидан бири Зуҳра Реимова, сенатор Жалменов, Тажибай Романов ва Ботир Матмурадов бўлган. «Мен Ботир Матмурадовнинг чиқиб кетишини талаб қилдим. Кейин Зуҳра Реимовадан бу ўзгаришни ким таклиф қилганини сўрадим, у буни айтолмаслигини билдирди», — деди судланувчи» [26], [27]

ИЗОҲ 3. Қорақалпоғистон парламентининг қўмита раисларидан бири Зуҳра Реимова Қорақалпоғистоннинг суверенитетини бекор қилиш бўйича ўзгаришни ким таклиф қилганини билсада айтолмаслигига эътибор беринг. Одатда сенаторлар ҳам қўрқадиган Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда битта давлат ташкилоти бор: унинг номи Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)дир. Демак, ушбу ўзгаришни таклиф қилган шахс ё ДХХ зобити ёки ДХХ билан боғлиқ шахсдир.

Унинг сўзларига кўра, Реимова суверенитетдан воз кечиш тўғрисида референдум ўтказилишини қўллаб-қувватлашини айтган, Романов бўлса ўз фикрини референдумда билдиришини маълум қилган.
Чиқиб кетаркан, у Жалғасдан Мурат Камаловни огоҳлантиришни сўраб, «тўхтамаслигини, давоми урушга айланиши»ни айтиб кетган. «Мени қамасангизгина қутуласиз, дедим», — дея ўз сўзларидан иқтибос келтирди у.

«Тажимуратов судья Бахрам Қитайбеков билан бўлган суҳбат ҳақида гапириб берди (Қитайбеков Ўзбекистон Конституциясини ислоҳ қилиш бўйича конституциявий комиссияси раҳбари Олий Мажлис депутати Акмал Саидов иштирокидаги мажлисда қатнашган). Тажимуратовнинг сўзларига кўра, Қитайбеков Саидовдан Қорақалпоғистоннинг суверенитетидан воз кечиши ҳақидаги ғоя кимдан чиққанини сўраган. Депутат, унинг сўзларига кўра: «Бу фикр ўзингиздан чиққан», деб жавоб берган.

Акмал Саидовнинг гўёки айтишича, унга Қорақалпоғистон ўз суверенитетидан воз кечиши ҳақидаги хат келиб тушган. У жавоб хати ёзиб, унда бу Қорақалпоғистоннинг ўз ички масаласи эканини кўрсатиб ўтган. Сўнг Жўқорғи Кенгесдаги Зуҳра Реимовадан бошқа хат келган, унда ҳам, гўёки, суверенитетдан воз кечиш ҳақида сўралган. Саидов янги жавоб хати ёзган: «Бу бизнинг ваколатимизга кирмайди, қарорни ўзингиз қабул қилинг».

Қитайбеков навбатдаги саволни берган: «Бизда митинглар сабаб қанчадан-қанча одамларни қамашди, сиз бу воқеаларга қандай баҳо берасиз?». Саидов гўёки шундай жавоб берган: «Мен сизни тушунмай қолдим. Суд раиси ўринбосари экансиз, ўз қўлингиздаги масала-ку бу. Мен сиздан қамашни сўрамаяпман, қамаманг, қўйиб юборинг. Ички ишлар органлари қамашга ҳақли эмас, қамаш деганингиз нимаси?».

Тажимуратовнинг таъкидлашича, судьядан бас қилишни сўрашганига қарамай, судья Акмал Саидовга учинчи саволни ҳам берган. Савол нима учун Жўқорғи Кенгес қарори «ноқонуний» ўтказилгани, нима учун журналистлар бундан бехабар қолгани ҳақида бўлган. «Депутатлар ҳаммаси қарор қабул қилган. Депутатлар буни имзолаган. Қалбаки-ку», — деган судья гўёки. Саидов бунга ҳам жавоб берган, аммо Тажимуратов унинг жавоблари ҳақида гапирмади.

«Менинг қўлимда ахборот бор. Қорақалпоғистон Республикаси суверенитетидан воз кечиш тўғрисидаги қарор бўйича хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раиси Парахат Айтниязов берган. Хулосада шундай сўзлар бор: бизга, Қорақалпоғистонга суверенитет керак эмас, биз [Ўзбекистон билан] бир мамлакатмиз, аждодларимиз бир, илдизимиз бир», — деди Даулетмурат Тажимуратов.

«Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Сайлаубай Мамбетқадиров хулоса берган. Қатъий бўлмаган хулоса… Ички ишлар вазирлиги ва ҳоказо. Ҳаммаси жўнатган. Жўқорғи Кенгес ҳаммасини тасдиқлаб берган», — дея қайд этди у.

Судланувчининг маълум қилишича, у сенатор Ўрал Атаниёзовага қўнғироқ қилган: «Қаерга қараб ўтирибсиз, опа, дедим. Сизга ишониб ўтирибди-ку халқ, дедим». Сенатор гўёки шундай жавоб берган: «Даулетмурат, Жўқорғи Кенгесда мажлис ўтган вақтда барча кнопкаларда „ҳа“, „ҳа“, „ҳа“ деган нарса бўлган. Масалан, мен қаршиман деб боссам ҳам таблода барибир „ҳа“ деган сўз чиқади».

«19-санада (19 июнда, Ш.А.) мажлис, 30-сессия бўлди, деди у. 30-сессияда депутатларнинг ҳаммаси розимиз деди. Мен нима қилай, Даулетмурат», — дея сенаторнинг сўзларидан иқтибос келтирди. Тажимуратовнинг «Энди нима қилиб ўтирибсиз?» деган саволига, сенатор гўёки шундай жавоб берган: «Даулетмурат, мен халқ учун ўлишга ҳам розиман, бироқ ўлимдан фойда йўқ».

«Фойдаси йўқ бўлса, гапиришсин, президентга мурожаат қилинг, бошқа чоралар кўринг, Ўрал опа», — деб гапирган Тажимуратов сенаторга.

Шундан сўнг у 1 июль куни видеони эълон қилган. Унда, Тажимуратовнинг сўзларига кўра, шу гапларни айтган: «Мен шу пайтгача шунча иш қилдим, деб юрсам, ҳеч нарса қилмаган эканман. Бугун Қорақалпоғистон суди раҳбари Бахрам [Қитайбеков], юрист бўла туриб, лавозимидан воз кечди. Ҳаммаси аён бўлди. Яъни референдумда суверенитетдан воз кечиш ғояси ўзимиздан чиққан бало экан».

Видеони эълон қилгач, Тажимуратовнинг айтишича, интернет ишламай қолган. Кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда унинг гей экани ҳақида видео пайдо бўлган (у бу видеони сохта деб атади). Яна бироз вақт ўтгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари келиб, уни уйидан олиб кетган.
Тажимуратов ўз кўрсатуви давомида уни қўлга олишганидан сўнг дўппослашганини маълум қилди. Шундан сўнг, кўчага одамлар чиқиб кетганини айтиб, халқни тинчлантириш учун уни одамларнинг олдига олиб боришган. У одамлар Жўқорғи Кенгесга қандай келгани, Азамат Турданов уни елкасида қандай кўтариб юргани (бу ҳолат айбловда ҳам тилга олинган), у ярим тунда қандай қилиб уйига етиб келгани ҳақида гапириб берди.

У уйига келганида, таъкидлашича, ташқарида «ўқ овози, отишма овози» эшитилаётган бўлган. У яширинишга муваффақ бўлганини айтди. У танишлари Мадиёр ва Руслан Ибрагимовларнинг уйига (аввалроқ уларнинг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди), кейин бошқаларникига борган. Жўқорғи Кенгес раиси билан учрашишга ҳаракат қилган. 4 июль куни эса у топилиб, қўлга олинган. Тажимуратов уни ва Азамат Турдановни қандай дўппослаб, сўнг Хоразмга олиб кетишгани ҳақида сўзлаб берди» [26], [27]

ИЗОҲ 4. Даулетмурат Тажимуратов 2022 йил 1 июл куни адвокатлар учрашувини ташкиллаштирган ва шу куни учрашув ҳақидаги видеони сайтда эълон қилган. Видеони эълон қилгач, Тажимуратовнинг айтишича, интернет ишламай қолган. Кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда унинг гей экани ҳақида видео пайдо бўлган (у бу видеони сохта деб атади). Интернетни доимий равишда ДХХ назорат қилади. Видео эълон қилингач айнан ДХХ буйруғи билан интернет ишлаши тўхтатилган ва интернетдаги ижтимоий тармоқларда Тажимуратовнинг гей экани ҳақидаги туҳмат видео жойлаштирилган, менимча. 2022 йил 4 июл куни Даулетмурат Тажимуратовни топиб ҳибсга олганлар ва дўппослаганлар ҳам ДХХ ходимлари ёки ДХХ билан боғлиқ шахслардир.

Хуллас калом, ДХХдаги айрим амалдорлар Қорақалпоғистоннинг Мустақиллик Декларацияси ва Қорақалпоғистон Мустақилликка эришиш имкониятини берувчи муҳим моддаларини йўққа чиқарувчи сиёсий таклифни киритишни, яъни сиёсий провокацияни режалаштириб амалга оширишди ва қонли воқеаларда бош-қош бўлишди, менимча.

Даулетмурат Тажимуратов 2023 йил 31 январ куни суд ҳукми билан 16 йилга қамалди.

“Қорақалпоғистондаги намойишлар ташкилотчиси Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди. У жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди.
Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида 2022 йилнинг 1-2 июл кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланганди.

Судда прокурор Тажимуратовга 18 йил беришни сўраганди.
«Даулетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди», дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

Ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланган” [28]

Менимча, Даулетмурат Тажимуратов бир неча йилдан кейин қамоқ муддати тугашидан анча олдин озод қилинади, иншааллоҳ.

ДАВОМИ БОР
Рубрики:  ПРАВОЗАЩИТА
2023 YILGI MAQOLALARIM
QORAQALPOQ

 

Добавить комментарий:
Текст комментария: смайлики

Проверка орфографии: (найти ошибки)

Прикрепить картинку:

 Переводить URL в ссылку
 Подписаться на комментарии
 Подписать картинку